Тадбирлар Эътироф

Байрам тадбири ўтказилди (фото+видео)

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган 70 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Шоҳидбек Аслоновлар ижодкор хотин-қизларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилавий фаровонлик, ишларида муваффақиятлар тилашди.

Шундан сўнг, “Ойдин” газетаси бош муҳаррири Ҳ.Каримова сўзга чиқиб, эътибор ва рағбат учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбир якунида барча иштирокчиларга байрам совғалари топширилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими.