Пресс-тур

Саудиялик журналистлар билан амалий учрашув ва ижодий мулоқотлар ўтказилди

Мана бир ҳафтаки 11 нафар фарғоналик журналистлар ижодий уюшма вилоят бўлими ташаббуси ва ташкилотчилигида Саудия Арабистонида, Мадина ва Макка шаҳарларида Умра зиёратини амалга оширмоқдалар.

Қадр кечасини ҳамжиҳатликда Каъба саҳнида қаршиладилар. Ҳайит намозини ҳам Ҳарами Шарифда ўқиш режалаштирилган.

Сафар чоғи Жиддадаги Ўзбекистон бош консулхонасида фарғоналик журналистларни бош консул Сирожиддин Шамсутдинов расман қабул қилди. Саудиянинг йирик газеталари бош муҳаррирлари билан амалий учрашув ва ижодий мулоқотлар ўтказилди.

Саудия Арабистони подшоҳлиги газеталари Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов бошчилигидаги делегацияси билан Саудия ОАВлари бош муҳаррирлари учрашуви, ундаги амалий келишувларни кенг ёритмоқда.