Тадбирлар

“Гербим — ифтихорим” онлайн интеллектуал танлови эълон қилинди

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган “Гербим — ифтихорим” онлайн интеллектуал танловини эълон қилади.

📲 Фақат 1 кун давом этадиган ушбу викторина 2022 йил 1 июль куни соат 06:00 дан 18:00 га қадар давом этади!

⏳ Иштирокчилар кун давомида Давлат рамзларига оид жами 40 та тест саволига (ҳар бир саволга 1 дақиқадан) тўғри жавоб топиши керак.

🏆 Энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов Низоми билан танишинг:
НИЗОМ
Танловда иштирок этиш: JIU_tanlovbot