Бобур Алихонов: Журналистга жамиятда қачон эҳтиёж бўлади?
Фарғона туманида X-анъанавий Чимён медиафоруми ўз ишини давом эттирмоқда. Унда пойтахтимиз ва мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларидан ОАВ вакиллари, таниқли устоз журналистлар иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги медиамаркази раҳбари Бобур Алихонов:
«Бугун медиаконвергенция шароитида матбуот соҳасида фақатгина газета чиқариш билан чекланиб қолиш керак эмас. Газетанинг сайтини яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали фаол ахборот узатиш, телевидеомаҳсулотлар яратиш, яъни мавжуд барча воситалардан унумли фойдаланиш зарур. Газета таҳририятларида ижтимоий тармоқлардан фарқли салоҳиятли журналист кадрлар бор. Фактлар билан чекланиб қолмай шарҳ жанри, таҳлилий жанрлардаги материалларни кўпайтириш зарур. Жамият учун иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа йўналишлардаги шарҳлар ҳар доимгидан ҳам зарурроқ. Ахборот бериш билан бирга фактлар моҳиятини очиб беришга эътибор қаратиш, барча соҳаларнинг кучли экспертларига суяниш ҳам мақсадга мувофиқдир. Шундагина журналистга жамиятда эҳтиёж бўлади.»
Медиафорумда кўплаб журналистларнинг устози бўлган Бобур Алихонов «Фарғона ҳақиқати» ва «Ферганская правка» газеталари бирлашган таҳририяти фаолиятини намуна сифатида эътироф этди. Ҳозирги замон Ўзбекистон медиаландшафти: ривожланиш тенденциялари ва вазифалар юзасидан кенг маълумотлар берди.
Мухтасар Исоқова,
журналист